

"Қаймоқранглилар" раҳбарияти клубнинг бош скаути Жуни Клафатуга эҳтимолий трансфернинг барча деталларини ўрганишни буюрди.
17 ёшли Камавинга ҳам "янги чорлов"ларга қарши эмаслиги аён. У Мадрид клубига ўтишни жиддий тарзда кўриб чиқмоқда.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этган.



