

Испан клуби 26 ёшли француз билан ёзги трансфер ойнасида хайрлашишга тайёр.
Мендининг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt қанот ҳимоячисини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Менди ўтган мавсум барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи "Реал"га "Лион"дан 2019 йилда ўтган эди. Битим нархи деярли 50 млн еврони ташкил этган.



