

"Реал" Испания чемпионати 16-тур доирасидаги "Эспаньол"га қарши учрашувда учинчи либосларида ўйнайди.
"Реал" матбуот хизматининг хабарига кўра, бундай қарор экология муаммоларига қаратилган. Мадридда шу кунларда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича бутунжаҳон конференцияси (COP25) ўтказилмоқда.
"Қироллик клуби" яшил рангли учинчи либосини жорий мавсум илк бор расмий ўйинда кияди.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Эспаньол" жамоалари ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.




