"Реал" Эдегорни ижарадан қайтармоқчи
11 авг 2020 14:40
Янгиликлар
"Реал" Эдегорни ижарадан қайтармоқчи
Ярим ҳимоячи Мартин Эдегор "Реал Сосьедад"дан "Реал" (Мадрид)га қайтиши мумкин.
"Қаймоқранглилар" бош мураббийи Зинедин Зидан ёш хавбекка ишонч билдиради ва ўз жамоасида кўрмоқчи.
Мадрид клуби еврокубокларни тарк этди ва энди мавсумга норвегиялик футболчи билан тайёргарлик кўришни бошламоқчи.
Эдегор 2019 йилнинг ёзидан бери "Сосьедад"да ижара асосида ўйнамоқда. 21 ёшли ўйинчи жорий мавсум "қироллик клуби" таркибида 36та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 9та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар