"Реал" дарвозабони Гути бошқараётган клубга ўтиши мумкин
18 дек 2019 01:41
Янгиликлар
"Реал" дарвозабони Гути бошқараётган клубга ўтиши мумкин
Дарвозабон Андрей Лунин фаолиятини Сегундада давом эттириши мумкин.
AS хабарига кўра, "Альмерия" клуби украиналик голкиперни ижарага олишни хоҳламоқда. Жорий мавсум "қироллик клуби"нинг фахрий ўйинчиси Гути бошчилигидаги "Альмерия" клуби Испания чемпионати 2-дивизиони мусобақа жадвалида иккинчи ўринни банд қилган.
Айни пайтда Лунин ижара асосида "Реал Вальядолид" клуби шарафини ҳимоя қилаётганидан хабарингиз бор. Аввалроқ, "Реал" Луниннинг "Вальядолид" билан ижара шартномаси муддати якунланмасдан аввал битимни бекор қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар