

Ашраф келаси мавсум ижара асосида "Алавес"да ўйнаши керак эди, бироқ Данило билан боғлиқ сўнгги воқеалар вазиятни ўзгартириб юборди. Бразилиялик футболчи 20 млн. евро эвазига "Ювентус"га ўтиши мумкин.
"Қаймоқранглилар" устози Зинедин Зидан ушбу қанотда Даниэль Карвахалга рақобат бўлишини таъминламоқчи ва унинг фикрича, Ашраф бу ролга мос келади.
Ашраф сўнгги мавсум ЛаЛигада бирорта ҳам учрашув ўтказгани йўқ.



