"Реал" Бенземага Бундеслигадан ўринбосар топиб қўйди
02 фев 2023 13:51
Янгиликлар
"Реал" Бенземага Бундеслигадан ўринбосар топиб қўйди
Мадриднинг "Реал" клуби Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Карим Адейемига қизиқиш билдирмоқда.
"Football Espana" хабарига кўра, Мадрид клуби 21 ёшли германиялик футболчини кейинги мавсумда Карим Бенземага ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Адейеми жорий мавсум барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у 4 та сариқ ва 1 та қизил карточка олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар