

Испаниянинг AS нашри хабарига кўра, "Реал Мадрид" 34 ёшли ҳужумчи Карим Бенземага ўринбосар қидирмоқда. Манбанинг аниқлик киритишича, агар Матеу чиндан ҳам "Реал Мадрид"га ўтса, у "Реал Мадрид Б" жамоасида ўйнайди. Илгари Винисиус Жуниор ва Родриго ҳам шундай синовдан ўтганди.
18 ёшли Матеус 2020 йилнинг кузида "Ботафого" сафида дебют қилган. Бразилия чемпионатининг жорий мавсумида футболчи барча турнирларда 18 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.



