

Англиялик футболчига "Реал Мадрид" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбанинг хабарига кўра, Мадрид гранди Беллингем учун 100 миллион евродан ҳам кўпроқ пул сарфлашга тайёр.
Қайд этилишича, “Реал Мадрид” вакиллари аллақачон Жуд Беллингем вакиллари билан яхши суҳбат ўтказган.
Шунингдек, 19 ёшли ярим ҳимоячини "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари диққат билан кузатмоқда.



