"Реал", "Бавария" ва "Ман Сити" германиялик футболчи учун курашади

Omonjon To`xtamirzayev
21 янв 2024, 15:53
Флориан Вирц топ-клублар эътиборини тортишда давом этмоқда.

"Реал", "Бавария" ва "Манчестер Сити" каби грандлар ҳужумкор ярим ҳимоячини ўз сафида кўришни истамоқда.

Ўз навбатида, "Байер" ўз футболчисини 100 млн фунт стерлингга баҳоламоқда ва ундан камига сотиш нияти йўқ.

"Байер" айни дамда Бундеслига пешқадами бўлиб турибди. Вирц эса ўз академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ушбу мавсумда у Бундеслиганинг 18 ўйинида 5 та гол ва 7 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Bild