

Жерар Пикенинг голига «Реал» Карим Бензем ва Криштиану Роналдунинг голлари билан жавоб берди. Шундай қилиб, «Барселоны»нинг барча мусобақалардаги 39-ўйинлик мағлубиятсиз серияси барҳам топди. Сўнгги бор Каталония клуби 2015 йил 3 октябрда «Севилья»га ютқазганди (1:2).



