

“Челси” трансферлар тақиқи сабаб Эден Азарни жамоада олиб қолиши мумкин. Шу боисдан “Реал” Азар келмаган тақдирда бор эътиборини 3 нафар футболчига қаратиши маълум бўлди. Унга кўра, “Реал” “Ливерпул” аъзолари Муҳаммад Салаҳ ва Садио Мане, “Лилль” вингери Николья Пепени Азар ўрнига муносиб номзод сифатида кўрмоқда. Қайд этиш жоиз, Пепега асосий даъвогар сифатида айни дамда “Манчестер Юнайтед” қаралмоқда.



