UZ

Сўнгги янгиликлар

03:45ЕЧЛ. ПСЖ пенальтилар сериясида "Ливерпул"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. "Бавария" ва "Интер" ҳам чорак финалда  125 03:05Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Пахтакор"га тўртта гол урди  143 00:45ЕЧЛ. "Барселона" жавоб ўйинида "Бенфика"га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва чорак финалга йўл олди  81 23:42"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" ўзаро ўйинлар тарихи  5 23:41"Барселона" – "Бенфика" учрашувида рўзадор футболчилар оғиз очиб олиши ўйин тўхтатиб турилди  15 23:25Фримпонг "Барса" ёки "Реал"га ўтмоқчи  5 23:08"Қўқон-1912" эртага тақдимот маросимини ўтказади. Тадбир мухлислар ва ОАВ учун очиқ   0 22:27Фарғона вилояти ҳокими "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  1 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  5 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  3 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  1 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  6 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1 19:08Гвардиола Родрига ўринбосар топди  1

"Реал" - "Атлетико" учрашуви рақамларда Янгиликлар

"Реал" - "Атлетико" учрашуви рақамларда

Хабарингиз бор, кеча бўлиб ўтган Европа чемпионлар лигаси финалида “Реал” “Атлетико” устидан ғалаба қозониб, навбатдаги марта бош совринни қўлга киритди.
Қуйида финалга оид баъзи қизиқарли рақамларни келтириб ўтамиз.

-   Орадан 12 йил ўтиб “Реал” яна чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди. Бу жамоанинг ўнинчи Кубоги бўлди.



-   Карло Анчелотти фаолияти мобайнида учинчи марта Кубокни ютди ва бу борада “Ливерпуль” афсонаси Боб Пэйслига етиб олди.

-   “Реал” ўйин давомида 63 фоиз тўп билан муомалада бўлди.

-   “Реал” тўп узатишларининг 84 фоизи тўғри бўлди, “Атлетико”да эса 66 фоиз.



-   Ўйинни кўриш мақсадида Испаниядан 70 минг мухлис Лиссабонга келди. Аслида “Эстадиу да Луш” стадиони 65 минг 376 кишига мўлжалланган бўлиб, ҳар иккала жамоа фанатларига 34 минг чипта ажратилганди.

-   Ўйиннинг 9-дақиқасида алмаштирилган Диеко Коста майдондалигида 6 бор тўпга тегишга улгурди.
 
-   Диего Годин Европа чемпионлар лигаси финалида гол урган биринчи уругвайлик бўлди.



-   Серхио Рамос ўзининг еттинчи ўйинида олтинчи голини урди.
 
-   Бу ўйинда тўпга энг кўп теккан футболчи Серхио Рамос бўлди. У 136 марта тўпга тегди. Қолаверса, Рамос энг кўп тўп узатишни амалга оширди - 102 марта.


 
-   Гарет Бэйл чемпионлар лигаси финалида гол урган биринчи уэльслик футболчи сифатида тарихга кирди.

-   Роналду ўйин давомида 9 марта рақиб дарвозаси томон зарба берди, шундан учтаси аниқ борди.


 
-   “Реал” таркибининг умумий нархи 521,9 миллион еврога баҳоланган

-   “Атлетико” таркибининг нархи эса 79,05 миллион евро. Бу ўтган йил биргина Гарет Бэйлга тўланган суммадан 20,95 миллионга кам деганидир.



-   “Реал” сафида энг қимматбаҳо футболчилар Роналду (94 миллион евро) билан Гарет Бэйл (100 миллион евро). “Атлетико”даги энг қимматбаҳо ўйинчилар эса Арда Туран билан Раул Гарсия. Уларнинг ҳар иккиси 13 миллион евродан туради.


Хориж сайтлари асосида Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика