"Реал" "Арсенал" футболчисини харид қилмоқчи

Alisher
30 май 2020, 16:55
Лондоннинг "Арсенал" клуби хавбеки Букайо Сака Мадрид клуби скаутлари қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Қаймоқранглилар" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг шахсан ўзи 18 ёшли англиялик футболчи билан шартнома имзолашга қизиқмоқда.

"Реал" Сакани 30 миллион еврога баҳолади. Ярим ҳимоячининг "Арсенал" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Сака жорий мавсум "Арсенал" либосида Англия Премьер-лигасида 18та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Don Balon