«Реал» АПЛдан 75 миллион еврога ҳимоячи сотиб олмоқчи
21 фев 2025 10:16
Янгиликлар
«Реал» АПЛдан 75 миллион еврога ҳимоячи сотиб олмоқчи
«Реал Мадрид» ёзда ҳимоя чизиғини кучайтириш учун АПЛдан марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи.
«Қироллик клуби» «Эвертон» аъзоси Жерред Брэнтуэйт билан шартнома тузмоқчи. Ушбу трансфер мадридликларга 75 миллион еврога тушиши мумкин. «Эвертон» ҳимоячини айнан шу суммага сотишни мақсад қилган.
Маълумот учун, 22 ёшли ҳимоячи жорий мавсум 21 та учрашувда майдонга тушди. Унинг инглизлар билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжаллаган. Трансфермаркет футболчини 42 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар