"Реал" АПЛ клуби дарвозабонини харид қилмоқчи. У де Хеа эмас

Aslanov Jasurbek
23 янв 2018, 14:04
"Реал" яна "Челси" дарвозабони Тибо Куртуага қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, "Атлетик" посбони Кепа Аррисабалага ўз клуби билан шартномани узайтирганидан сўнг, "Қироллик клуби" бельгиялик футболчига эътибор қаратди. Олдинроқ, "қаймоқранглилар" Аррисабалагага қизиқиш билдиргани эълон қилинган эди, бироқ жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан қишки трансфер ойнасида ҳеч кимни сотиб олмаслигини бир неча марта такрорлаганди.

Куртуанинг инглиз клуби билан шартномаси 2019 йилнинг ёзигача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›