

Маълумотларга қараганда, шу кунларда Мюнхенда "Бавария" раҳбарияти ва футболчининг агенти ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Асосий масала "футболчининг келажаги" эди.
"Реал" Дэвис трансфери учун кўпи билан 40-50 млн евро тўлашга рози. "Бавария" ҳимоячининг шартнома муддати якунланишига 1 йил қолаётгани туфайли "қаймоқранглилар" бу суммани яна туширишга уринади, деб ҳисобламоқда.
Бугунги кунга келиб, Дэвис "Бавария"да қолишдан кўра, "Реал"га ўтишга яқинроқ турибди.



