"Реал" 90 миллион евролик футболчига қизиқмоқда

Alisher
27 сен 2019, 10:40
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес жамоасини ўзгартириши мумкин.

"Реал" Саулни кейинги йилда сотиб олишни режалаштирмоқда.

"Қаймоқранглилар" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб ололмаган тақдирда, бор эътиборини "Атлетико" футболчисига қаратмоқчи.

24 ёшли Сауль жорий мавсум Ла Лигада 6та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt хавбекни 90 миллион еврога баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2016 йилдан буён Испания терма жамоасида ҳаракат қилади ва у "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Don Balon

Сўнгги янгиликлар

Барча ›