

Маълумотларга кўра, "Реал" Бельгия терма жамоаси дарвозабони учун 35 млн. евро тўлаши ва Кейлор Навас билан хайрлашиши мумкин.
Бошқа бир нашр берган хабарларда, "Челси" Куртуани 50 млн. евродан камига сотмаслиги ва 30 ҳамда 35 млн. евролик таклифларни рад этгани айтилган.
"Челси" Куртуа трансферидан тушган пулларни "Рома" посбони Алиссон Бекер харидига сарфламоқчи.
Тибо Куртуа 2011-2014 йилларда ижара асосида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилган.


