

Мадридликлар ярим финалда "Манчестер Сити"ни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олишди. Энди 28 май куни финалда "Ливерпуль" билан ўйин бор.
Бу "Реал" учун клуб тарихидаги 17-финал бўлди. Аввалги 16 та финалда жамоа 13 маротаба ғалаба қозонган. Жамоа финалларда сўнгги марта 1981 йилда мағлуб бўлган.
"Мадрид" сўнгги 7 та финалининг барчасида ғалаба қозонган.



