

Маълум бўлишича, португалиялик футболчига "Реал" томонидан қизиқиш бор. Мадридликлар ҳужумчи учун 120 миллион евро тўлашга тайёрлар.
Унинг "Милан" билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. "Россонери" эса келишувни 2026 йилгача узайтирмоқчи.
Яқин орада италияликлар бу бўйича футболчининг агенти Жорже Мендеш билан музокара ўтказади.
22 ёшли ҳужумчи ушбу мавсумда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 12 та голли узатмани амалга оширди.



