"Реал" 12 млн. евро эвазига Обамейянгни харид қилиши мумкин эди

Aslanov Jasurbek
1 апр 2016, 14:47
"Реал" бир неча йил олдин Габон терма жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянгни 12 млн. евро эвазига харид қилиши мумкин эди.

Дортмуднинг "Боруссия" шарафини ҳимоя қилаётган Обамейянг ўша пайтда "Сент-Этьен" сафида тўп тепарди. Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Реал" ҳужумчи қидираётган эди. "Қироллик клуби"га Обамейянгни таклиф қилишди, аммо унинг ўйини португалиялик мутахассисни ҳайрон қолдирмади ва фовард немис клубига ўтди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TuttoMercatoWeb