

Манбанинг хабарига кўра, агент Мино Райола потенциал харидорлардан футболчи учун йилига 50 миллион евро маош сўрайди. Бу миқдор агентлик комиссияларини ўз ичига олмайди.
Норвегиялик форвард учун бундай миқдорни талаб қилишининг сабабларидан бири Холанд ва "Боруссия" ўртасидаги шартномада қатъий товон пули — 75 миллион евро этиб белгиланганлигидадир. Эрлингни ўз қийматидан пастроқ миқдорда сотиб олиш мумкин бўлганлиги сабабли футболчи юқори маош ва комиссия тўловларига эришмоқчи.
Ҳужумчи дортмундликлар сафида 67 ўйинда 68 та гол урган.



