Райола Доннарумма ҳақида: "Ҳамон "Милан" мухлисларидан узр сўрашларини кутаяпман"
25 янв 2020 14:54
Янгиликлар
Райола Доннарумма ҳақида: "Ҳамон "Милан" мухлисларидан узр сўрашларини кутаяпман"
"Ибрагимовичнинг қайтиши? У жамоа учун энг яхши бўлган ишларни қилишга ҳаракат қилмоқда. Умид қиламан, унинг фаолияти ҳеч қачон якунланмайди. Агар бу қачондир рўй берса ҳам, у Европанинг энг зўр жамоаларидан бирида фаолиятини тугатади.
Менга "Милан" лойиҳаси ёқмайди. Чунки, бу бутун дунё биладиган "Милан" деб ўйламайман. Ва бу Мальдини ва Бобан (клуб бошқарувчилари) орзу қилган клуб деб ўйламайман. Катта эҳтимол, "Хедж фонд Elliott" ("Милан" хўжайинлари) ҳам худди шундай фикрда. Мен улар билан ҳеч қачон гаплашмаганман. Лекин, улар "Милан"ни айнан шундай кўришаётган бўлишса, унда уларга клубни сотиб оладиган мижоз топишларини маслаҳат бераман.
Доннарумма? Ҳамон мени айблаган ва менга таҳдид қилган мухлислардан узр сўрашларини кутаяпман. Жанлуижининг шартномаси яна 2 йил амалда бўлади. Мен уни кетиши билан боғлиқ ҳеч қандай маш-маша яратмоқчи эмасман", - дея Райоланинг сўзларини келтирди "Sport Italia".
А Серия 21-тури доирасида "Брешиа" билан баҳс (1:0)да 7та сейвни амалга оширди ва дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Бу 20 ёшли кипер учун жорий мавсумдаги саккизинчи қуруқ ўйин.
"Милан" А Серияда 31 очко билан 6-поғонада бормоқда.
Фикрлар