Райола: "Бу фейк хабар. Мен ундай демаганман", Погба эса...

Mirjalol Normatov
13 дек 2020, 14:37
Машҳур футбол агенти Мино Райола "Bild" нашрини танқид қилди.

"Bild"ни табриклайман. Фейк хабарлар бўйича жаҳон чемпионлари! Доимгидек, "Bild"дан кўнглим қолиб боряпти. Мен ундай демаганман", - деб ёзади Райола твиттерда.

Олдинроқ "Bild" нашри Райоланинг Погбани МЮдан кетиши борасидаги гапларини чоп қилганди. Бироқ бу хабар фейк бўлиб чиқди.

Погба эса изох тариқасида: "Bild" билмасанг, гапирма", деб ёзди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com