Равшан Ҳайдаров: "Сидиқовнинг келажаги порлоқ, фақат..."

Narzulla Saydullayev
27 май 2017, 21:39
Ўзбекистон U-21 - Россия U-21 (3:4) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.

"Бундай ўйин ташкил этиб беришгани учун ЎФФга раҳмат. Таклифга рози бўлгани учун Россия футбол Иттифоқига раҳмат. Ўйин чиройли ва томошабоп, голларга бой бўлди. Осиё чемпионати саралаш баҳсларига мана шундай ўйинлар орқали тайёргарлик ўтказиш биз учун фойдали бўлади. Ўртоқлик учрашувлари орқали футболчиларни саралаймиз.

Олий лига 12-тур ўйинлари билан тўғри келиб қолгани бизга озгина қийинчилик туғдирди. Сидиқов кеча Қўқонда ўйин ўтказди. Шу боис уни захирадан майдонга туширдим. Унинг келажаги порлоқ футболчи, фақат меҳнатдан тўхтамаслиги керак" , - дейди Равшан Ҳайдаров.

 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia