UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  19 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  13 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  298 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0

Равшан Ҳайдаров: "Ўйин жиҳатдан олиб қарасак, дуранг адолатли натижа бўларди" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Ўйин жиҳатдан олиб қарасак, дуранг адолатли натижа бўларди"

U-20 жаҳон чемпионати доирасида Аргентина — Ўзбекистон учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин сифати, йигитларнинг руҳий ҳолатидан кўнглим тўлди. Фақатгина доимий касалимиз — ҳужумни якунига етказиш бўйича оқсадик. Рақибда ҳам кўп вазият бўлмади, бироқ имкон қадар улардан фойдаланишди. Биз эса имкониятларни кўкка совурдик. Ушбу ўйиндан тўғри хулоса қилишимиз керак. Ажойиб атмосферада Аргентинага қарши тенгма-тенг ўйнадик. Ўйин жиҳатдан олиб қарасак, дуранг адолатли натижа бўларди. 

Вақти-вақти билан рақиб йўлини тўсдик. Яккакурашларда ҳам рақибга кўп имконият бермадик. Рақибнинг маҳоратли футболчилари ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишди. Тўғри, натижа жамоага салбий таъсир ўтказади. Бироқ бу борада тушунтириш ишлари амалга оширамиз. Олдинда яна иккита ўйин бор. Йигитларни кейинги ўйинга тайёрлашга ҳаракат қиламиз. 

Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Хатоларимизни ўрганамиз ва шунга қараб майдонга кимни тушириш ҳақида хулоса чиқарамиз. 

Гуруҳдаги нариги учрашувни таҳлилчи мураббийлар тўлиқ кузатиб боришди. Мен беллашувнинг бир қисмини кўрдим, шу боис бутун ўйинга баҳо бера олмайман. Бироқ хулосаларим жамоалар кучлилигидан далолат бериб турибди. 

Жамоада кимнидир ажратиб кўрсата олмайман, бутун жамоани эътироф этишим мумкин. Улар бор имкониятини ишга солишди. Қолаверса, захирадан майдонга тушган ўйинчилар ҳам ўйинни кучайтирди. 

Абдураззоқовда сўнгги дақиқаларда имконият юзага келди. У тўғри очилди, зарба йўллашни уддалади, аммо аниқлик етишмади.

Холдорхоновда ҳеч қандай муаммо йўқ. Шунчаки, асосий ҳужумчимиз эканлигини сезган ҳолдан уни рақиб ҳимоячилари яхши қўриқлашди", деди терма жамоамиз бош мураббийи.

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика