UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  0 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  1 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  6 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  2

Равшан Ҳайдаров: "Жамоага доим ғалаба қозониш руҳини сингдириш керак" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Жамоага доим ғалаба қозониш руҳини сингдириш керак"

Бугун бўлиб ўтган "Динамо" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан сўнг "Динамо" жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.
"Бизни олдимизда кетма-кет оғир ўйинлар келаётгани ҳис қилиб тайёргарликни олиб бораяпмиз. "Бухоро" дан кейингиси мана "Локомотив" эди ва бу тўсиқдан ўта олдик. Бухородаги ўйиндан сўнг йигитларда кайфият жуда юқори эди ва тайёргарликни аъло даражада олиб борган эдик. "Локомотив" биздан устун эди дея оламан. Таркиб борасида ҳам, ўйин борасида ҳам. Қарши ҳужумда ўзимизни бахтимизни изладик ва буни уддаладик. Йигитларда бугун сабрни кўрдим. Улар охиригача чидаб беришди. Қарши ҳужумларда кам имконият бўлса ҳам мен уларга сабр қилинглар деб уқтирдим ва вазифани бажаришди. Ўйинни охиригача голсиз ўйинни сақлаб қолсак натижага эришишимизни билган эдим ва бу амалга ошди" - дея ўйин ҳақида дастлабки фикрларини билдириб ўтади Равшан Ҳайдаров.

- Бухородаги ғалаба бугунги ғалаба учун пойдевор ясади десак бўладими?

- Ҳар битта ғалаба футболчига ишонч олиб келади. Ҳозирда таркибимиз янги ва шунинг учун ўйинларимиз бир яхши ҳолатда бўлса, бир бошқачароқ ҳолатда бўлади. Шунга қарамай интилиш бор. Бир кун келиб бу жамоа тўла шаклланса яхши натижа кута оламан. Ишларимиз кўп лекин мана шундай ғалабалар ўзига ишончни орттиради.

- "Пахтакор" дан омадли трансфер сифатида Саънат Шиховни кўрсатсак бўлади. Балки бундай трансферларни кўпайтириш керакдир?
- Барибир қайсидир футболчини ижарага олиш бу вақтинчалик ҳолатлардир. Биз ўзимизни футболчиларни тайёрлашга уринишимиз керак. Тажрибали ўйинчисиз бу ёшларимиз яхши савияга кўтарила олмайди. Жамоада шундай ўйинчилар бўлиши керак. Шу ниятда ўзим билган ва таниган футболчиларга суянишга қарор қилдим. Ўйлайманки мана шу ижарада ўйнаётган футболчилар кейинги йили бўлмаслиги мумкин лекин уларни олдида Шарофетдинов, Набиев каби футболчиларимиз бир поғона ўсади. Чунки уларни рухи бошқача. Одатда "Пахтакор" дан келган футболчилар ғалаба руҳида тарбия кўрган. Ҳудди шу руҳни жамоага сингдирмоқчиман. Яна футболчи олиш тўғрисида айтадиган бўлсам бу ҳаёт ва эртага нима бўлишини билан бўлмайди. Биз аввало жамоани ўзагини маҳаллий ёшлардан ташкил этмоқчимиз. Унинг атрофини эса тажрибали ўйинчилар билан тўлдирамиз.

- Равшан ака мана сиз "Динамо" га келганда "Пахтакор" да, МТЖда ишлаб келдингиз ва Ўзбекистонда таниқли мураббийлардан бир эдингиз. "Динамо"ни ўтган "Сўғдиёна" га қарши учрашувидан сўнг Равшан Ҳайдаровни мана кўрдингиз қабилидаги гаплар бўлган эди. Кейинги учрашув "Бунёдкор"га қарши бўлади ва мана шу учрашувда Ҳайдаров қандай кучга эга эканлигини кўрсатиб беришингизни истардик.
- Мен ўзимга баҳо бера олмайман. Менга битта ёки иккита ўйин билан баҳо берилиши нотўғри. Жамоа қадамма-қадам ўсим бормоқда. Биз узоқни кўзлаб иш олиб бормоқдамиз. Битта ўйинда ютганимиз билан менга баҳо беришларини истамайман. Йиллар давомида ҳозиргина обрўимни топганман. Мухлислар ҳам барчасини тушинишларини истайман. Масалан, Жиззах жамоаси билан ўйинда ўзимизни ҳам ҳафсаламиз пир бўлди. Мана "Сўғдиёна" "Пахтакор"ни ҳам 3:1 га ютмоқда ҳозир. (матбуот анжумани ўтаётган вақтда учрашув давом этаётган эди). Бу футбол бунда сабр керак. Менга жамоани ишониб топширишдими мен уддалайман.

- "Динамо" яқин йилларда бундай ғалаба қозонмаган эди. Бунинг учун мухлислар номидан ҳам сизга ва жамоангизга раҳмат айтиб қоламиз.

- Раҳмат.


Ҳумоюн Давуров ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика