UZ

Сўнгги янгиликлар

11:03Баллак: "Хамеснинг бир устунлиги бор: Унинг Анчелотти билан муносабатлари жуда яхши"  0 10:27Месут Озил Манчестерга кўчиб ўтиш ниятида  9 10:05FIFA18да "Реал Мадрид"нинг қайси афсоналари бор? ФОТО  6 09:45Бундеслига. 6-тур якунланди. "Бавария"ни жадвалдан топинг  12 09:31Англияда хет-трикка эришган испаниялик футболчиларни биласизми? ФОТО  9 09:13Ярмоленко - бундеслигада энг яхши  2 08:52Агуэро иккита гол урса "Сити" тарихига киради  5 08:38Тожикистон, Ҳиндистон ва Яман U-16 Осиё чемпионатига боради, Ўзбекистон эса йўқ  71 08:21Уругвай чемпионати тўхтаб қолди. Барчасига ҳакамлар айбдор  9 07:4412 ёшли Мукоко 17 ёшлилар орасида икки бор хет-трик қайд этди  19 07:33Милик яна жароҳат олиб ярим йилга сафдан чиқди  3 07:28“Қўқон-1912” фахрийлари бош соврин соҳиби  2 02:33Италия чемпионати. “Фиорентина” сўнгги дақиқаларда ғалабадан маҳрум бўлди  4 01:57Испания чемпионати. Дзадзанинг голи “Валенсия”га ғалаба келтирди  4 01:40Рио Фердинанд: “Ван Дейк – АПЛнинг энг кучли ҳимоячиси”  3

29 сен 20:57
Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Жамоага доим ғалаба қозониш руҳини сингдириш керак"

Бугун бўлиб ўтган "Динамо" - "Локомотив" (1:0) учрашувидан сўнг "Динамо" жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.
"Бизни олдимизда кетма-кет оғир ўйинлар келаётгани ҳис қилиб тайёргарликни олиб бораяпмиз. "Бухоро" дан кейингиси мана "Локомотив" эди ва бу тўсиқдан ўта олдик. Бухородаги ўйиндан сўнг йигитларда кайфият жуда юқори эди ва тайёргарликни аъло даражада олиб борган эдик. "Локомотив" биздан устун эди дея оламан. Таркиб борасида ҳам, ўйин борасида ҳам. Қарши ҳужумда ўзимизни бахтимизни изладик ва буни уддаладик. Йигитларда бугун сабрни кўрдим. Улар охиригача чидаб беришди. Қарши ҳужумларда кам имконият бўлса ҳам мен уларга сабр қилинглар деб уқтирдим ва вазифани бажаришди. Ўйинни охиригача голсиз ўйинни сақлаб қолсак натижага эришишимизни билган эдим ва бу амалга ошди" - дея ўйин ҳақида дастлабки фикрларини билдириб ўтади Равшан Ҳайдаров.

- Бухородаги ғалаба бугунги ғалаба учун пойдевор ясади десак бўладими?

- Ҳар битта ғалаба футболчига ишонч олиб келади. Ҳозирда таркибимиз янги ва шунинг учун ўйинларимиз бир яхши ҳолатда бўлса, бир бошқачароқ ҳолатда бўлади. Шунга қарамай интилиш бор. Бир кун келиб бу жамоа тўла шаклланса яхши натижа кута оламан. Ишларимиз кўп лекин мана шундай ғалабалар ўзига ишончни орттиради.

- "Пахтакор" дан омадли трансфер сифатида Саънат Шиховни кўрсатсак бўлади. Балки бундай трансферларни кўпайтириш керакдир?
- Барибир қайсидир футболчини ижарага олиш бу вақтинчалик ҳолатлардир. Биз ўзимизни футболчиларни тайёрлашга уринишимиз керак. Тажрибали ўйинчисиз бу ёшларимиз яхши савияга кўтарила олмайди. Жамоада шундай ўйинчилар бўлиши керак. Шу ниятда ўзим билган ва таниган футболчиларга суянишга қарор қилдим. Ўйлайманки мана шу ижарада ўйнаётган футболчилар кейинги йили бўлмаслиги мумкин лекин уларни олдида Шарофетдинов, Набиев каби футболчиларимиз бир поғона ўсади. Чунки уларни рухи бошқача. Одатда "Пахтакор" дан келган футболчилар ғалаба руҳида тарбия кўрган. Ҳудди шу руҳни жамоага сингдирмоқчиман. Яна футболчи олиш тўғрисида айтадиган бўлсам бу ҳаёт ва эртага нима бўлишини билан бўлмайди. Биз аввало жамоани ўзагини маҳаллий ёшлардан ташкил этмоқчимиз. Унинг атрофини эса тажрибали ўйинчилар билан тўлдирамиз.

- Равшан ака мана сиз "Динамо" га келганда "Пахтакор" да, МТЖда ишлаб келдингиз ва Ўзбекистонда таниқли мураббийлардан бир эдингиз. "Динамо"ни ўтган "Сўғдиёна" га қарши учрашувидан сўнг Равшан Ҳайдаровни мана кўрдингиз қабилидаги гаплар бўлган эди. Кейинги учрашув "Бунёдкор"га қарши бўлади ва мана шу учрашувда Ҳайдаров қандай кучга эга эканлигини кўрсатиб беришингизни истардик.
- Мен ўзимга баҳо бера олмайман. Менга битта ёки иккита ўйин билан баҳо берилиши нотўғри. Жамоа қадамма-қадам ўсим бормоқда. Биз узоқни кўзлаб иш олиб бормоқдамиз. Битта ўйинда ютганимиз билан менга баҳо беришларини истамайман. Йиллар давомида ҳозиргина обрўимни топганман. Мухлислар ҳам барчасини тушинишларини истайман. Масалан, Жиззах жамоаси билан ўйинда ўзимизни ҳам ҳафсаламиз пир бўлди. Мана "Сўғдиёна" "Пахтакор"ни ҳам 3:1 га ютмоқда ҳозир. (матбуот анжумани ўтаётган вақтда учрашув давом этаётган эди). Бу футбол бунда сабр керак. Менга жамоани ишониб топширишдими мен уддалайман.

- "Динамо" яқин йилларда бундай ғалаба қозонмаган эди. Бунинг учун мухлислар номидан ҳам сизга ва жамоангизга раҳмат айтиб қоламиз.

- Раҳмат.


Ҳумоюн Давуров ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  351
Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда! "Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда!
Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари...  238
ЎФФ хорижлик мураббийга таклиф билан чиқди, аммо... ЎФФ хорижлик мураббийга таклиф билан чиқди, аммо...
"Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе Ўзбекистон...  189
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: