UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  19 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  37 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  2 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   5 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3

Равшан Ҳайдаров: «Мусобақани яхши бошлаш - катта синов» Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: «Мусобақани яхши бошлаш - катта синов»

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати қуръасидан кўнгли тўлганини таъкидлади.
Айни дамда Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида бўлиб турган терма жамоа мураббийи Германияни гуруҳ фаворити дея баҳолаган бўлса, қолган уч жамоанинг имконияти тенг эканлигини айтди.

«Қуръа қониқарли ўтди», - дейди Равшан Ҳайдаров. «Бизнинг гуруҳимизга Европа чемпионлари - Германия тушди. Қоғозда Германия гуруҳ фаворити, қолган уч жамоа - Ўзбекистон, Фижи ва Гондурас, фикримча, тенг кучга эга жамоалар ҳисобланади. Турнирдаги биринчи ўйин, ҳам бизга, ҳам биринчи ўйиндаги рақибимиз Гондурасга қийин бўлади деб ўйлайман. Чунки, мусобақани яхши бошлаш катта синов ва биз кучли жисмоний ва руҳий тайёргарлик орқали бу синовдан ўтамиз деб ўйлайман. Эртага Ўзбекистон гуруҳ ўйинлари давомида яшайдиган шаҳарга бориб, стадион, меҳмонхона, машғулотлар майдонларини кўриб, кейин Тошкентга қайтамиз», - деб сўзини якунлади Ҳайдаров.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика