UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

Равшан Ҳайдаров: "Динамо"да ҳаммаси жойида Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Динамо"да ҳаммаси жойида

Иккинчи даврада "Динамо"ни хафвли зонадан олиб чиқиб кета олган Равшан Ҳайдаров жамоани янги мавсумга жиддий тайёрлаш ниятида
Мураббийнинг "СА"га хабар қилишича, "Динамо" 15 декабрь куни ўз йиғинини Самарқандда бошлайди. Дастлабки 1 ҳафталик машғулотларда маҳаллий ёшлар иштирок этадилар. Улар асосан 1994 йил ва ундан кичик ёшдаги футболчилар бўлади. Асосий мақсад, жамоада маҳаллий футболчилар сонини ошириш.
 
22 декабрдан бошлаб асосий таркиб йиғин бошлайди. 10 январь куни машғулотлар Тошкентга кўчади. Олган маълумотларимизга кўра, "Пахтакор"дан ижара асосида "Динамо" сафига келиб қўшилган футболчилар 2014 йилда ҳам жамоада қоладилар. Албатта, бу мухлисларни қувонтириши аниқ.

"Жамоа раҳбарияти етарли шароитларни яратиб берганлиги учун улардан миннатдормиз. Барча футболчилар билан ҳисоб-китоб ишлари якунига етган. Клуб раҳбарияти ўз олдига қўйган мажбуриятини тўлиқ адо этиб бўлган. Энди янги мавсумга яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Маҳаллий футболчиларга ҳам жиддий эътибор қаратиш ниятидамиз. Режага февраль ойида хориж сафари ҳам киритилган. Жорий мавсум жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчилар биз билан қолишга тайёрлар", - дейди Равшан Акмалович.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика