UZ

Сўнгги янгиликлар

21:29Карвахаль ўзига рақобатачи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  0 21:09Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди  0 20:45Клублар ўртасидаги ЖЧда яна бир Беллингем порламоқда. У "Боруссия" учун инглиз топ клублари таклифларини рад этган  1 20:19Расман: Кепа "Арсенал"га ўтди  0 19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  1 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  1 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  2 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  11 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  11 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  9 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  2

Равшан Ҳайдаров: "Боримизни майдонга ташладик, афсус..." Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Боримизни майдонга ташладик, афсус..."

«Динамо» - «Пахтакор» (1:2) учрашувидан сўнг, айрим сабабларга кўра матбуот анжумани ўтказилмаган бўлсада, ҳар икки жамоа бош мураббийлари фикри билан қизиқдик.
Табиийки, мезбон жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйиндаги натижадан жуда хафа эди.

- «Бугунги ўйинда камида бир очкога лойиқ эдик, деб ўйлайман. Чунки ижарадаги футболчилар борасида «Пахтакор» билан келишув борлиги боис, асосий футболчиларимизни майдонга тушира олмадик. Шунга қарамай, асосини самарқандлик ёш футболчиларимиз ташкил этган бугунги таркиб ўйин учун бор куч ва имкониятини ишга солди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Бу ўйин кўрсатдики, «Динамо»нинг ўйини фақат 2-3 та футболчиларга боғлиқ эмас. Асосий таркиб футболчилар сафини ўринбосарлар жамоамизда тарбия топаётган маҳаллий ёш футболчиларимиз ҳам секин-аста эгаллай олишади. Сўзимга исбот сифатида бугун жуда яхши ўйин кўрсатган Абдулло Набиев, Комил Шарофутдинов, Искандар Холмирзаев, Холмўмин Давронов, Муҳаммад Ражабов, Акбар Сиддиқовларни айта оламан. Шунингдек, Саддам Боймаматов, Жасур Азимов, Миркомил Локаев сингари ёшларимиз ҳам жамоамизнинг эртанги куни ҳисобланишади» - дейди Равшан Акмалович.

«Бутун ўйин давомида бизни қўллаб-қувватлашдан тўхтамаётган минглаб жонкуяр ишқибозларимиздан миннатдорман. Бугун ҳам айнан уларнинг ёрдами сўнгги дақиқаларда мувозанатни тиклашимизга ёрдам берди. Тажрибали ҳужумчи Зайниддин Тожиевни айнан сўнгги дақиқаларда майдонга туширишни режалаштиргандик ва у бу сафар ҳам ўз сўзини айта олганидан жуда хурсандман. Бироқ бош ҳакамнинг қўшиб берилган 5 дақиқа вақти тугаганидан кейин ҳам ўйинни давом эттириши якунда «Пахтакор» фойдасига ишлагани жуда аламли бўлди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам пешқадам «Пахтакор»дан ҳайиқмай сўнгги сонияларгача очко учун курашган йигитларимиздан миннатдорман. Биз бугун боримизни майдонга ташладик, афсуски бу натижа учун камлик қилди» - дея сўзларини якунлади «Динамо» бош мураббийи.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика