UZ

Сўнгги янгиликлар

Равшан Эрматов терма жамоага яратилган шароитлар ва йиғинлар ҳақида нималар деди? Янгиликлар

Равшан Эрматов терма жамоага яратилган шароитлар ва йиғинлар ҳақида нималар деди?

Айни пайтда ЎФАнинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтмоқда.

ЎФАнинг навбатдан ташқари ҳисобот конгресси бошланди

Минбарга чиққан ЎФА биринчи вице президенти Равшан Эрматов терма жамоага яратиб берилган шароитлар ва ташкил этилган йиғинлар ҳақида маълумот бериб ўтди. 

"2019 йил сентябрь ойида мухлисларнинг хоҳиш истакларини инобатга олган ҳолда Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Мураббийнинг олдига терма жамоани 2022 йилги Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Мураббийлар штабининг режаси асосида миллий терма жамоага барча шароитлар яратилди. Жумладан 10та ўқув-йиғин машғулотлари, 4та назорат ва 12та халқаро учрашувлар ташкил қилинди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш, илмий-таҳлилий ёндошиш, мониторинг қилиб бориш имкони пайдо бўлди. Бўлим учун замонавий барча қулайликларга эга бўлган ўқув машғулот маркази ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди",- дейди Равшан Эрматов.

Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика