UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  0 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  4 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  11 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4

Равшан Эрматов Саудия Арабистонининг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди Янгиликлар

Равшан Эрматов Саудия Арабистонининг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди

Теглар :  Равшан Эрматов
Жорий йил 23 октябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хишам Мешаал Сувайлем ал-Сувайлем бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Сир эмас, спорт аввало миллатлар ва элатлар ўртасида маданий хилма-хиллик, давлатлараро ва маданиятлараро мулоқот ривож топиши, миллий меросни сақлаш, ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш орқали жамиятни барқарор ривожланишига хизмат қилади.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ўзаро дўстона алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда ушбу ҳамкорлик спорт соҳасида ҳам тобора ривож топмоқда. Бу жиҳатлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўтказилган йиғилишда ҳам алоҳида эътироф этилди.

Учрашувда Равшан Эрматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги фаолияти ҳақида тўхталар экан, мазкур ташкилот жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланиши, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши бевосита жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қаратилган бўлиб, унда ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш белгилангани, ўтган давр мобайнида бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини таъкидладилар.

Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашувда бир қатор масалалар, жумладан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан Саудия Арабистони подшоҳлигининг Спорт бошқармаси ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик қилиш мақсадида ишлаб чиқилган меморандумни саудияликлар томонидан кўриб чиқилишини тезлатиш, икки давлат спортчиларини халқаро мусобақаларга тайёрлаш учун спорт турлари бўйича қўшма ўқув-машғулотлар йиғинларини ташкил этиш комплексини ишлаб чиқиш, Саудия Арабистони тажрибасини ўрганган ҳолда Ўзбекистонда от спортини ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Саудия Арабистонида миллий спорт туримиз бўлган курашни янада ривожлантириш, бунинг учун подшоҳликни малакали тренерлар билан таъминлаш ва қўшма ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш борасида ўзаро фикр алмашилди.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика