UZ

Сўнгги янгиликлар

15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  78 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2

Равшан Эрматов: Месси яхши гапга тушунмаган Янгиликлар

Равшан Эрматов: Месси яхши гапга тушунмаган

Кеча “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши томонидан ўтказилган “Истиқлол фарзандлари” ёшлар фестивали доирасида дунё рекордчиси Равшан Эрматов билан учрашув бўлиб ўтди.
«Бунёдкор» стадионига йиғилган 300 нафарга яқин ёшлар билан учрашиш мақсадида «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Равшан Эрматов стадионга кириб келди.er

— Ассалому алайкум, азиз ёшлар! «Истиқлол фарзандлари» ёшлар фестивали иштирокчиси бўлиш менга ҳам катта фахр бахш этади. Муҳтарам Юртбошимизнинг «Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз» деган гапларининг исботини мен ўз ҳаётим давомида топмоқдаман, — дейди кириш сўзи билан суҳбатни очиб берган Равшан Эрматов.

Учрашув бошланишидан олдин «Бунёдкор» стадиони мажлислар залида Равшан Эрматов ҳақидаги янги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу китобга Эрматов ўз дастхатини қўйиб берди. Бу китоблар учрашув қаҳрамонларига совға сифатида тақдим этилди.

«Бунёдкор» стадионида ўтказилган Равшан Эрматов билан учрашув ва мулоқот жуда қизғин тус олди. Саволлар ҳам “Камолот” ЁИҲ сайти, ҳам ижтимоий тармоқлар орқали, ҳам стадионга йиғилганлар томонидан берилди. Айримларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

— Фаолиятингиз давомида ҳозиргача энг ёрқин ва эсда қоларли ўйин қайси?

— Энг эсда қоларли ўйинни ҳеч иккиланмасдан айтишим мумкин. Бу 2010 йилдаги жаҳон чемпионатининг очилиш ўйини. Йоҳаннесбургда бўлган йиғилишда ҳамманинг олдида французчалаб очилиш ўйинини ким бошқаришини эълон қилишди. Аввалига ҳеч ким ишонмади. Иккинчи марта ўқишди: «Равшан Ирматов, фром Узбекистан», деди. Биз адашиб кетди, деб ўйладик. Аслида хурсанд бўлишимиз, қарсаклар янграши керак эди. Лекин учинчи марта эълон қилинганда ҳеч кимда шубҳа қолмади.

— Агар жароҳат олмаганингизда Мессидек футболчи бўлармидингиз?

— Йўқ. Бунга жавобим аниқ, чунки Месси ягона, Месси битта. Қолган футболчилар ҳам иқтидорли, лекин улар ўз меҳнати билан эришган, Месси эса туғма истеъдод. Шунинг учун мен Мессидек бўлолмасдим. Лекин Месси билан майдонда кўп мулоқот қилганмиз. Бир-икки қўпол ўйнаганда оғзаки, инглизчалаб огоҳлантирганман. Гапимни тушунмаганми ё яхши гапга ўрганмаганми, охири сариқ карточка берганимдан кейин ўзини босиб олган (кулади).

Учрашувни янада қизиқарли қилиш учун ўзбек блогерлари майдонга тушишди ва Эрматовга қарата ноанъанавий «ҳужум»га ўтишди. Биз диалогни шундайлигича эътиборингизга ҳавола этамиз.

Савол: — Саволларимизга тайёрмисиз?
Жавоб: — Ҳа.
Савол: — Яхши жавоб. Мактабда ҳамманинг лақаби бўлган. Сизники қандай бўлган?
Жавоб: — Йўқ, лақабим бўлмаган.
Савол: — «Малибу» қанча бензин ер экан?
Жавоб: — 12 литр.
Савол: — Иқтисод ҳар нарсадан устун. Ҳаммани қизиқтирадиган савол: Эрматов йилига қанча гонорар олади?
Жавоб: — Билмадим, ҳисобламаган эканман.
Савол: — Қанақа тушлар кўрасиз?
Жавоб: — Эсимда қолмайди.

Шундан сўнг блогерлар билан дастхат-шоу бошланиб кетди.

«Бунёдкор» стадионидаги Равшан Эрматов билан бўлган учрашув ва ниҳоят ўз якунига етди. Барча саволларга жавоб олинмаган бўлса-да, вақт аталмиш олий ҳакам ўз ҳукмини ўтказди.

Қарийб 4 соат мобайнида бўлиб ўтган мазкур учрашувда ёшлар кўзларида қувонч билан ФИФА реферисидан дастхат олишди, бирга суратга тушишди. Шундай ўғлонни етказиб бергани учун Эрматовнинг ота-онасига раҳмат! Унга омда ва муваффақият ҳар доим ёр бўлишини тилаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика