UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Остон Ўрунов машғулотларга қайтди  0 11:56"Арсенал" ҳали ҳам фаворит номига лойиқми?  3 10:52"Реал" Трентдан сўнг кейинги йил "Ливерпул"нинг яна бир асосий ҳимоячисини текинга олмоқчи  4 10:25Суперлига 9-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Олим Тўйчибоев бошқаради  4 10:05“Барселона“ ТОП футболчини текинга қўлга киритиши мумкин  13 09:40“Манчестер Юнайтед“ Гарначога нарх белгилади  1 09:11“Интер“ — “Барселона“ барча даврлар рекордини такрорлади  59 08:10Дахшатли “Барселона“ни мусобақадан чиқариб юборган Инзаги ўйиндан сўнг нималар деди?  31 07:37Флик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  56 07:20Чемпионлар Лигаси. "Интер" – "Барселона" 4:3 — оловли ўйин!  10 07:09“Интер“ — “Барселона“ учрашувида энг яхши футболчи ким бўлди?  24 02:38Супер ўйинда "Интер" "Барселона"ни тўхтатди ва ЕЧЛ финалига йўлланма олди!  812 01:42Шомуродовнинг ассисти уч очко олиб келмоқда: А Сериянинг 35-тур якунлари  0 01:09Фарҳод Нишонов: "Ўйиндан кўнглим тўлмади. Биринчи бўлимда ҳар томонлама ютқаздик"  0 00:53"Барселона"га қарши ўйиндан кейин "Реал" Анчелоттининг кетишини эълон қилади  7

Равшан Эрматов Конфедерациялар Кубогида иштирок этади Янгиликлар

Равшан Эрматов Конфедерациялар Кубогида иштирок этади

Равшан Эрматов бошчилигидаги ФИФА ҳакамлари бригадаси шу йилнинг 16-30 июнь кунлари Бразилияда ўтказиладиган Конфедерациялар Кубогига таклиф олди.
Куни кеча Ўзбекистон Футбол Федерациясига ФИФА Ҳакамлар қўмитасидан Равшан Эрматов Бразилияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар Кубогига таклиф этилгани ҳақидаги хат келиб тушди. Эрматовга қанотларда ёрдам бериш учун ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ҳамда қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ҳам таклиф этилган.

2013 йилги Конфедерациялар Кубоги ФИФА байроғи остида тўққизинчи бора ташкил этилаётган мусобақа ҳисобланади.

Конфедерациялар Кубогида тегишли олти конфедерация – КАФ, КОНМЕБОЛ, УЕФА, ОФК, КОНКАКАФ, ОФК томонидан ташкил этилган қитъа чемпионатларида ғолиб чиққан терма жамоалар, амалдаги жаҳон чемпиони ва мусобақа ўтказилаётган мамлакат терма жамоаси иштирок этади.

Жорий мусобақада иштирок этувчи жамоалардан учтаси – Уругвай, Италия ва Испания – ФИФА байроғи остида ўтказиладиган барча энг асосий мусобақалар: футбол бўйича жаҳон чемпионати, Олимпиаданинг футбол мусобақаси ва Конфедерациялар Кубогида ғолиб чиққан учинчи жамоа бўлишга ҳаракат қилиб кўради.

Қайд этиш жоиз, Равшан Эрматов фаолиятида илк бор Конфедерациялар Кубогида иштирок этади. Айни вақтда, унинг ҳисобида 2010 йилги жаҳон чемпионати, ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги иккитадан жаҳон чемпионатлари, 2012 йилги Олимпиада футбол мусобақалари, шунингдек, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари борлиги ҳеч кимга сир эмас.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика