UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  0 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  19 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  18 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  3 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5

Равшан Эрматов ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирок этади Янгиликлар

Равшан Эрматов ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирок этади

17 июль куни, яъни эртага Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё қитъаси учун ЖЧ-2022 саралашига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Маросим Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК штаб-квартирасида ўтказилади. Унда Осиё қитъасининг 40та терма жамоаси жами 8та гуруҳга ажратилади.

Қуръа жараёнида жамоалар бешта саватчага ажратилади. Саватчалар июнь ойидаги ФИФА рейтингига қараб ажратилган. Ўзбекистон терма жамоаси қуръада иккинчи саватчадан жой олади.

1-саватча: Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Хитой.

2-саватча: Ироқ, ЎЗБЕКИСТОН, Сурия, Ливан, Уммон, Қирғизистон, Вьетнам, Иордания.

3-саватча: Фаластин, Ҳиндистон, Баҳрайн, Таиланд, Тожикистон, КХДР, Хитой Тайпеи, Филиппин.

4-саватча: Туркманистон, Мьянма, Гонконг, Яман, Афғонистон, Мальдив ороллари, Кувайт, Малайзия.

5-саватча: Индонезия, Сингапур, Непал, Бангладеш, Мўғулистон, Гуам, Камбоджа, Шри-Ланка.

Мазкур қуръа ташлаш маросимига иштирок этиш учун ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги делегация ҳам бугун Куала-Лумпурга етиб борди. Айни пайтда Куала-Лумпурда бўлиб турган ЎФА раҳбарияти қуръа ташлаш маросимидан ташқари, ОФК расмийлари ва қатор масалалар бўйича учрашувлар ўтказишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг навбатдаги босқичи жорий йилнинг 5 сентябр куни старт олади ва келаси йилнинг 9 июнига қадар давом этади. Ҳар бир гуруҳдан 1-ўринни эгаллаган жамоа (8та) ва энг яхши кўрсаткич қайд этган тўртта (4та) иккинчи ўрин соҳиби кейинги босқичга йўл олади.

Изоҳларда Ўзбекистон терма жамоаси ўрин оладиган гуруҳда кимлар тушиши мумкинлиги борасида ўз вариантингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Воқеалар ривожини сайтимизда кузатиб боринг.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика