Расмий хабар: Равшан Эрматов Жаҳон чемпионатидаги ўз рекордини янгилайди

Narzulla Saydullayev
19 июн 2018, 18:19
ФИФА Аргентина - Хорватия учрашувига ҳакамларни тайинлади.

21 июнь куни Нижний Новгород шаҳридаги стадионда бўлиб ўтадиган мазкур баҳсни ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар берди. Қанотларда унга ҳамюртларимиз Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Захира ҳаками таитилик Норберт Хауата. 

Шу тариқа, Эрматов Жаҳон чемпионатларидаги бошқарган ўйинлари сони бўйича ўзи ўрнатган рекордни янгилайди. Бугунга қадар Эрматов ЖЧ финал босқичларида 9та ўйинда бош ҳакам бўлганди.

Аргентина - Хорватия
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳаками: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон)
Қанот ҳаками: Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Норберт Хауата (Таити)

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia