UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30"Абдуқодир Ҳусанов камгап, аммо кучли футболчи" — "Ланс" устози  1 18:15"Венеция" — "Интер". Лаутаро ва Тареми асосий таркибда  1 18:15Абдуқодир Ҳусановнинг укаси "Ланс" академиясида!  5 18:01Уокер Ибрагимович билан музокаралар олиб борди  0 17:21"Барселона" Арауходан норози  1 16:56"Тамворт" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 16:50"Манчестер Сити" "Реал" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи  5 16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0 15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  6 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  46 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  4 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1

Равшан Эрматов: "Эктор Балдасси ФИФАнинг эмас, ўз фикрини билдирган эди" Янгиликлар

Равшан Эрматов: "Эктор Балдасси ФИФАнинг эмас, ўз фикрини билдирган эди"

Бугун "Ориат Доно" радиосида ФИФА ҳаками Равшан Эрматов иштирокида "Чой устида" дастури бўлиб ўтди.
Ушбу дастурда "Эл юрт ҳурмати" ордени соҳиби бўлган ҳакамимиз ўз фикрларини билдирди.

"Бразилиядаги ўтган Жаҳон чемпионатида олам-олам таассурот олдим. Бразилия футбол билан яшади. Эрталабдан кечгача у ерда фақат футбол бош мавзуга айланди.

У ерда кутилмаган натижалар бўлди. Аслида мен олдиндан ҳеч қачон тахмин қилмайман. Лекин Коста-Рика кўрсатган ўйин барчани лол қолдирди. Ўзи кичкинагина давлатнинг натижалари кутилмаган бўлди. Уругвайни мағлуб этишди, Италияни таслим қилишди. Гуруҳдан чиқишди... Бир воқеани айтиб бераман. Аслида ҳар бир ўйиндан сўнг иккала жамоанинг биттадан футболчиси допинг текширувидан ўтиши керак. Коста Риканинг дастлабки ўйинида 1та, иккинчи ўйинида 3та, кейинроқ хатто 7та футболчисини допинг текширувга олиб қолишди.

Мени Аргентина терма жамоаси иштирокидаги ўйинга тайинланмаганим ҳақида. Собиқ ҳакам Эктор Балдасси ўз шахсий саҳифасида бу борада ўз фикрларини ёзган экан. Буни мен билиб ФИФА вакилига мурожаат қилдим. У ушбу хабарни мендан эшитаётганини айтиб ўтди. Ўзбекистондаги журналистлар ўша маълумотни расмий хабар сифатида талқин қилишди.

Бразилиядаги мундиалда ҳакамларга ёрдам тариқасида голни аниқлаш технологияси синовдан ўтказилди. Бу ўз самарасини бергани аниқ. Чунки одам кўзи илғай олмаган вазиятни технология аниқлай олади.

Нишимура ҳам одам, у ҳам хато қилади. Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўйинда бизнинг голимизни ҳисобга олмай хато қилганини тан олди. Буни хато деб ҳам айта олмайман, кўра олмай қолган вазияти натижага таъсир қилмаслигини истардим. Бундай ҳолат футболда кўп бўлади, Нишимура буни атайин қилмагани аниқ. Жаҳон чемпионатида голни аниқлаш технологияси ишлатилди, менимча барча муҳим ўйинларда ушбу технологияни қўллаш вақти келди. Мен айнан шунинг тарафдориман, - дейди Равшан Эрматов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика