Равшан Эрматов АҚШ - Германия учрашувида ишлайди

Narzulla Saydullayev
25 июн 2014, 00:25
ФИФА ЖЧ-2014нинг навбатдаги ўйинларига ҳакамларни тайинлади.
Унга кўра ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси "G" гуруҳидан ўрин олган АҚШ ва Германия жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқариб боради.

Эслатиб ўтамиз, Эрматов 1-турдан ўрин олган Швейцария - Эквадор (2:1), 3-турдан ўрин олган Хорватия - Мексика (1:3) учрашувларида ишлашга улугурди.

АҚШ - Германия
26 июнь. 21:00
Бош ҳакам:
Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Абдулҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)
Захира ҳаками: Алиум (Камерун)

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia