UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50"Интер" қишда футболчи сотиб олмайди  0 20:26Фарруҳ Икромов "Бунёдкор" билан хайрлашди  8 20:09Тебас: "Эртами кечми Мбаппе ЛаЛигада ўйнайди"  2 19:50"Барселона" де Йонг маоши пасайишига рози бўлишини истамоқда  2 19:35Почеттино: "Мбаппе Роналдога ўхшаб бормоқда"  2 19:15Анчелотти: "Роналду ўзини 20 ёш деб ўйламоқда"  9 18:56"Биз бундан кейин ҳам голдан сўнг рақсга тушишда давом этамиз" — Тите  1 18:43LLF SUPER LIGA. Пешқадамлар ғалаба қозонган тур  0 18:37Клопп "Ливерпул"ни тарк этиш ниятида эмас  2 18:16Роналду кеча Португалиянинг захира футболчилари билан машғулот ўтказишдан бош тортди  16 17:54Анчелотти бразилиялик ёш иқтидорнинг харид қилинишига рози  1 17:33Луис де ла Фуэнте — Испания терма жамоаси янги устози!  4 17:10"Милан" Зиешни сотиб олиш фикридан воз кечди  1 16:50Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  12 16:41Эшитдик-да! Иван Соловьёв Тошкент клубига ўтишга яқин  10

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман" Янгиликлар

Равшан Элибоев: "Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев Кувайтда давом этаётган Осиё Кубоги баҳслари ва Баҳрайнга қарши учрашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Мусобақа ташкилотчилиги ҳақида

— Турнир яхши ташкил этилган. Бизни яхши кутиб олишди, шароитлар ташкил этиб беришди. 

— Ўтказилган икки ўйин ҳақида

— Рақибларимизни яхши ўрганиб чиқдик. Хусусан, Туркманистон билан кечган ўйинда кўплаб имкониятларга эга бўлдик ва улардан фойдалана олдик. Тожикистонга қарши ўйинга келадиган бўлсак, учрашувни яхши бошладик. Бироқ иккинчи таймда Тожикистон ҳам ўйинни ўз тарафига оғдиришга ҳаракат қила бошлади. Улар билан жуда кўп тўқнаш келдик. Шу сабабли улар бизни яхши ўрганган ва бу нарсалар ўйинда қўл келди. Асосийси, уч очкони қўлга киритдик ва кейинги босқичга чиқдик.

— Жамоани руҳлантириш ва Тожикистон билан ўйиндаги сейвлар ҳақида

— Ҳар битта ўйиндан олдин ҳамма концентрациясини жамлаб, ўзини руҳан тайёрлаб чиқади. Аслида ҳамма нарса тажрибани ортидан келади. Биз бу жамоа билан Жаҳон чемпионатида ўйнадик, шу сабабли барибир тажриба ўз сўзини айтди. Ҳар қандай босим ва қийин вазиятда бу нарса сизга қўл келади.

— Ўтказиб юборилган голлар ҳақида

— Имкон қадар дарвоза дахлсизлигини сақлашга ҳаракат қилдим. Ҳар икки голда ҳам имкон қадар зарбаларни тўсишга уриндим, лекин рақиб ҳам ўзига яраша потенциали юқори футзалчи эди, шу сабабли улар ҳам имкониятдан фойдалана олишди. 

— Баҳрайн билан бўладиган ўйин ҳақида

— Бундан ҳам чиройли ўйинлар кўрсата оламиз. Шерикларимга ишонаман. Баҳрайнга келадиган бўлсак, рақибни ўрганмоқдамиз. Ўтган ўйинлардаги хатоларни кўриб чиқиб, бу баҳсда уларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, Баҳрайн билан чиройли ўйин кўрсатамиз.


Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги сўнгги ўйинда футзалчиларимизга Баҳрайн терма жамоаси рақиблик қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.

Ўзбекистон терма жамоаси 2-турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди ва чорак финал йўлланмасини нақд қилиб қўйган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
01 окт 13:44:38
UFA bu UFA
Oʻyinni koʻrdim sal qolganda shortikni hoʻllab qoʻyrdilar. Qolaversa oʻzidan kuchsiz terma jamoa bilan ahmoq odamgina koʻoʻoʻoʻoʻp oʻrtoqlik uchrashib oʻtkazadi. Bu jamoa keyingi safar yanchib tashiydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика