UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  1 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  2

Равшан Дўрмонов: "Сурхон" келаси йил биринчи лигада ўйнайди" Янгиликлар

Равшан Дўрмонов: "Сурхон" келаси йил биринчи лигада ўйнайди"

Юртимиздаги барча мухлислар ака-ука Дўрмоновларни жуда яхши билишади.

Айниқча, Асад ва Рустам Дўрмоновни кўпчилик яхши билади. Лекин уларнинг кенжаси Равшан Дўрмонов ҳам борлигини унутмаслик керак. Фаолиятини асосан ўзи туғилиб ўсган Сурхондарё футболига бағишлаган 45 ёшли мураббий ўз режалари билан ўртоқлашди.

"Айни пайтда Тошкентнинг "Интер" фахрийлар жамоаси сафида ўйнаяпман. Мураббий сифатида эса "Сурхон"ни бошқаряпман. Биз учун қувонарлиси шуки, келаси йил "Сурхон" биринчи лигада қатнашишни бошлайди. Вилоят раҳбарлари бу клубни яна қайта тиклашга киришганлар. Биласиз, бу жамоада ўйнаганман. Фаолиятимни энг яхши даврларини айнан "Сурхон"да ўтказганман. Шу боис бу жамоа мен учун жуда қадрли ҳисобланади.

Менинг бош мақсадим "Сурхон"ни олий лигага олиб чиқиш. Илгари миллий терма жамоада ҳам сурхондарёлик футболчилар бир нечтани ташкил этарди. Кейинчалик ўртада узилиш бўлди. Мана кўриб турибсизки, биздан ҳам иқтидорли ўйинчилар етишиб чиқмоқда. Биргина мисол қилиб Элдор Шомуродовни айтишим мумикн. Бу футболчининг келажаги порлоқ, - дейди Равшан Дўрмонов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика