UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  12 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  64 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3

Равшан Бозоров: “Ҳаққулободда маҳаллий ёшларни юзага чиқаришга жиддий эътибор қаратамиз” Янгиликлар

Равшан Бозоров: “Ҳаққулободда маҳаллий ёшларни юзага чиқаришга жиддий эътибор қаратамиз”

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг ниҳоят бу йил яна биринчи лигада иштирокини давом эттирадиган Ҳаққулободнинг “Норин” жамоаси чемпионатга астойдил тайёргарлик кўрмоқда.
Клуб бошқаруви постига таниқли собиқ футболчи Равшан Бозоров олиб келинди. Мухлисларга яхши таниш бўлган Сурхондарё ўғлони январь ойидан буён “Норин”ни мавсумга тайёрламоқда. Келгуси ҳафта биринчи лига ўйинларига ҳам старт берилади. Хўш, Равшан Бозоров жамоасида нима гап? “Норин” мавсумга тайёрми? Шу ва бошқа саволларга жавоб топиш мақсадида мураббийга мурожаат қилдик.

- Равшан ака, аввало “Норин” жамоасида иш бошлашингиз қай тариқа амалга ошгани хусусида айтиб ўтсангиз?
- “Норин” жамоаси ўз тарихига эгадир. Ҳаққулободлик футбол фидоийларининг ташаббуси билан жамоа бу йил яна биринчи лигада иштирок этадиган бўлди. Клуб мутасаддилари Давронбек Каримов ва Муроджон Собировларнинг таклифига биноан “Норин”да ишлашга қарор қилдим. Уларнинг нияти улкан. Энг аввало туманга катта футболни қайтариш ва ўсиб келаётган ёшларни юзага чиқаришдир. Шу боис январь ойидан буён жамоада ишлашга қарор қилдим. Бу ерга келгунимга қадар эса Тошкентда “Локомотив” футбол мактабида ёшлар мураббийи сифатида фаолият юритиб келаётгандим.

- Жамоадаги футболчилар билан танишиб чиққан бўлсангиз керак. Ҳар қандай мураббий янги жамоада иш бошлагач, таркибда ўзгаришларга қўл уриши турган гап. Бу борада “Норин”да қандай янгиликлар бор?
- Албатта, таркибда ўзгаришлар юз берди. Ўтган йили пулькада иштирок этган жамоа сафидан атига 4 нафар футболчи қолган холос. Табиийки селекция жараёнига жиддий эътибор қаратдик.  Янги келиб қўшилган футболчилар сони кўпчиликни ташкил этди. Ўзимиз истагандек чизиқларни тўлдиришга эришдик.

- Ишқибозларга таниш бўлган футболчиларни ҳам кўриш мумкинми?
- Ҳа. Ўз вақтида олий лигада ўйнаган дарвозабон Артур Парванов, ҳимоячи Фарруҳ Нурлибоев, ярим ҳимоячи Рустам Аъзамов. Шунингдек биринчи лига миқёсидаги Элдор Эргашев, Аҳрор Умаржонов ҳамда Сарвар Сафаровни айтишим мумкин. Улар билан биргаликда маҳаллий ёшларни таркибга жалб этдик. Қолаверса ўтган йили пулька ўйинларида жамоа шарафини ҳимоя қилган Алишер Абдуллаев, Достон Ибрагимов, Акмал Юлдашев ва Шоирбек Рўзиев ҳам айни дамда биз билан бирга.

- Мураббийлар штабида сизга кимлар ёрдам бермоқда?
- Бунгача жамоа натижаларига масъул бўлган Файзулло Аҳмедов эндиликда менга ёрдам бермоқда. Ундан ташқари яқинда Арслон Толиповни ҳам таклиф этганмиз.

- Янги мавсумга тайёргарлик тўлиқ ўзингизнинг назоратингиз остида ўтди. Айтингчи қониқиш хосил қилдингизми?
- Мавсумга тайёргарликни асосан ўз қароргоҳимизда ўтказдик. Февраль ойида Фарғонада бўлиб ўтган “Ҳоким Кубоги” турнирида ҳам иштирок этдик. Йигитлар билан жисмоний ва тактик жиҳатлар борасида жиддий ишладик. Ўйлайманки йиғин режамиз асосида ўтди. Жамоа мавсумга тайёр.  

- Жамоада яратилган шароитлар қай даражада?
- Раҳбарият футбол шинавандаси. Футболни тушунади. Шу боис улар бизга имкон қадар шароитларни яхшилаб боришга харакат қилмоқда. Тўғри, шароитлар суппер даражада эмас. Лекин муҳими яхши томонга ўзгариш қилинмоқда. Йигитларнинг ҳам кўнгли тўлмоқда.  

- Бу йил жамоа олдига қандай мақсад ва вазифалар қўйилмоқда?
- Биринчи мавсум раҳбарият олдимизга ҳеч қандай вазифа жорий қилмади. Жорий йил асосий эътибор Ҳаққулободдаги ёшларни тарбиялашга қаратиладиган бўлди. Бу борада илк қадамни туманда футбол мактабини очиш билан ташланди дейиш мумкин. Туманда анчадан буён жамоа фаолият юритмагани боис ёшларни бўй кўрсатиши тўхтаб қолгандек. Эндиликда бу борада иш олиб борилмоқда. 2-3 йилдан сўнг “Норин”нинг олдига аниқ вазифалар қўйилса ярашади.  

- Жамоа уй ўйинларини ўтказадиган стадион билан ҳам танишиб чиққан бўлсангиз керак?
- Ҳа, албатта. У ерда таъмирлаш ишлари олиб борилди. Майдоннинг холати аста-секин яхшиланиб борилмоқда. Асосийси қаров бор.


Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика