Рауль Каталония клубидан тушган таклифга рад жавобини берди

Eldor Akmurzayev
18 июл 2022, 09:30
Бу ҳақда “Marca” хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Эспаньол” Рауль Гонсалесга жамоа бош мураббийи лавозимини таклиф қилди. “Реал” афсонаси эса уларга рад жавоб қилган. У “қаймоқранглилар”нинг ёшлар жамоасида қолишни афзал кўрган. 45 ёшли мутахассис 4-мавсумдан бери ушбу жамоани бошқармоқда.

Каталонияликлар ўтган мавсум якунларига кўра, Ла Лигада 14-ўринни эгаллади. Рауль варианти амалга ошмаганидан сўнг, “Эспаньол” Диего Мартинесга мураббийлик курсисини ишониб топширди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca