Рауль Гарсия: "Челси"дан қўрқмаймиз, шунчаки ҳурмат қиламиз"

Aziz Tukhtamuradov
21 апр 2014, 20:28
«Атлетико» ярим ҳимоячиси Рауль Гарсия «Челси»га қарши бўлиб ўтадиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйин тенг кучли жамоалар ўртасида бўлиб ўтади. "Челси" билан деярли ўхшаш ўйин кўрсатамиз.

"Челси"дан қўрқмаймиз. Бу футбол. Лондонликлар - кучли рақиб. Улардан қўрқмаймиз, уларни ҳурмат қиламиз. Ўйинчилари хам жудаям кучли. Кимнидир алохида кўрсатиб ўтиш қийин.

Ўйинга қандай тайёргарлик кўриш зарурлигини биламиз.

Мухлисларимиз мухим паллаларда доимо биз билан бирга бўладилар. Ишонаманки, эртага хам шундай бўлади», – деб айтиб ўтди Гарсия.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru