UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  19 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  6 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0

Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди" Янгиликлар

Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Бухоро" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Расул Йўлдошев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Бугун яхши ўйин бўлди. Беллашув қийин ўтишини билгандик. Сабаби, "Шўртан" ва "Сурхон"га қарши муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг жамоа тушкун кайфиятда эди. Ундан чиқиш учун ғалаба қозониш керак эди. 

- "Бунёдкор" яқин вақт ичида эмас, балки мавсум бошидан бери стабил натижаларга эриша олмаяпти. Бунга нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ҳозир ҳеч қайси жамоа аввалги вақтдагидек осон ғалабага эришгани йўқ. Масалан, "Нефтчи" "Қўқон-1912"га қарши қийинчиликларга дуч келди. Шу боис, ҳар бир ўйинга тайёргарлик кўриш лозим.

- Ёзги трансферлар ойнасида жамоани Ҳамробеков, Качорри сингари бир қатор етакчилар тарк этди. Уларнинг ўрнини тўлдира олмаслик натижаларга таъсир қилмаяптими?

- Албатта, уларнинг кетиши биз учун катта йўқотиш. Лекин уларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиляпмиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика