Расмий хабар: "Сурхон" бош мураббийи ўз лавозимини тарк этди, лекин клубда қолди
29 июн 2020 21:38
Янгиликлар
Расмий хабар: "Сурхон" бош мураббийи ўз лавозимини тарк этди, лекин клубда қолди
"Қўқон-1912" жамоасига учралган мағлубиятдан сўнг Баҳром Ҳайдаров ўз хоҳишига кўра "Сурхон" футбол клуби бош мураббийлигини тарк этди.
Бу Ҳайдаровнинг клубни тўлиқ тарк этди дегани эмас. Мураббий клубда бошқа лавозимда ишлашда давом этади.
Клуб бир қатор мураббийлар билан музокаралар олиб бормоқда. Якуний тўхтамга келгунча қадар, машғулотларни Владимир Андреев олиб боради", деб ёзади "Сурхон" матбуот хизмати.
Маълумот учун, бугун сайтимизда Александр Хомяков "Сурхон"да иш бошлагани ҳақида хабар чиққанди. Россиялик мураббий жамоа машғулотларини ўтказгани ҳақида ҳам хабарлар мавжуд.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар