UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  0 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  122 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  14 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  17 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2

Расмий хабар: “Шўртан”га янги бош директор тайинланди Янгиликлар

Расмий хабар: “Шўртан”га янги бош директор тайинланди

23 февраль санасида “Шўртан” футбол клуби бошқарув тизимида ўзгариш юз берди.

Шу кунга қадар клуб бош директори лавозимида ишлаб келаётган Камолиддин Раҳимов “Шўртан” Профессионал Футбол Клуби  МЧЖ бош ҳомийси ва асосий таъсисчи ҳисобланган “Шўртаннефтгаз” МЧЖ раҳбариятининг буйруғига кўра, эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига “Шўртан” футбол клубининг бош директори этиб жамоада кўп йиллардан бери фаолият юритиб келаётган ва ҳозирги кунда клубнинг спорт ишлари бўйича директори лавозимида ишлаб келаётган Виктор Георгиевич Алешников тайинланди.

Бутун ҳаётини футболга бағишлаган В.Г.Алешников, дастлабки иш фаолиятини Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги БЎСМда бошлаган. 1977 йилда Республика “Пахтакор” жамияти Марказий Кенгаши томонидан “Энг яхши мураббий” деб топилган. 1978 йилдан эса ҳакамлик соҳасини ҳам бошлаган. Республика тоифасидаги ҳакам сифатида Ўзбекистон Чемпионати, Кубоги баҳслари ҳамда собиқ Иттифоқ Чемпионати учрашувларини бошқарган.

Профессионал мураббий сифатидаги иш фаолиятини 1994 йили Сурхондарёнинг “Шўрчи” жамоасида бош мураббийликдан бошлаган. 2000 йиллардан эътиборан эса ўз тақдирини бевосита “Шўртан” жамоаси билан боғлади. Ғузорда кўп йиллар бош мураббийликдан токи, мураббий, футбол мактаби директорлиги, клубда аввал техник директор, кейин эса спорт ишлари бўйича директор лавозимларида фидокоран меҳнат қилиб келди. Ўтган йиллар давомида Виктор Алешников жонкуяр устоз сифатида жуда кўплаб шогирдларни тарбиялаб, камолга етказди. Бугунги кунда унинг шогирдлари жамиятимизнинг турли соҳаларида фаол меҳнат қилиб, Ватанимиз равнақи учун ўз билим ва кўникмаларини қўшиб келишмоқда. Улардан баъзилар эса футболда, жумладан Эркин Мирзаев “Шўртан” клубининг ўзида самарали меҳнат қилишмоқда.

Янги иш ва масъулиятли лавозимда тажрибали мутахассис Виктор Алешниковга клуби ходимлари ва барча мухлислари номидан муваффақиятлар тилаб қоламиз. Унинг раҳбарлигида “Шўртан” мамлакатимиз футболидаги ўз мавқеи, ўрни ва обрўсини яна тиклаб олишига ишонамиз.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика