UZ

Сўнгги янгиликлар

07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  8 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  6 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1

Расмий хабар: Сергей Лушчан - «Динамо» бош мураббийи Янгиликлар

Расмий хабар: Сергей Лушчан - «Динамо» бош мураббийи

Бугун, 11 июль куни «Динамо» жамоаси қароргоҳида йиғилиш ўтказилди.

Унда Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев, клуб раҳбарияти ва жамоа футболчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан Шуҳрат Рўзиев «Динамо» жамоасининг бу йилги мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича сўз юритиб, жорий мавсумда вилоят раҳбарияти ва ҳомийлар томонидан клуб олдига энг аввало Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганлиги, шу мақсадда ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган таниқли мутахассис Сергей Лушчан «Динамо» клуби бош мураббийи этиб тайинланганлигини эълон қилиб, Сергей Ивановични жамоага таништирди. Унга ёрдамчи мураббий сифатида Муҳитдин Ортиқов ёрдам беради.

Шундан сўнг, Сергей Лушчан сўзга чиқиб, билдирилган ишончга муносиб бўлиш ҳамда янги жамоанинг ривожи учун бор куч ва тажрибасини ишга солишини айтиб ўтди.

«Динамо» ПФК бош директори Учқун Қобилов ҳам сўзга чиқаркан, вилоят раҳбарияти ва клуб ҳомийлари ҳамда самарқандлик минглаб мухлислар ишончини оқлаш учун янги бош мураббий билан бирга жамоа равнақи ва Суперлигага чиқиши учун бор куч ва имкониятлар ишга солинишини таъкидлади.

Самарқанд вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов ва клуб ҳомийлари томонидан Сергей Лушчан олдига «Динамо» клубини Суперлигага олиб чиқиш, самарқандлик ёш футболчиларни кашф этиб, катта футболга қадам қўйишга кўмаклашиш каби мақсад ва вазифалар қўйилганлиги маълум қилинди.

Тошкентнинг «Бунёдкор» ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасидаги ёрқин фаолияти билан ўзбек футболининг бугунги кундаги ёрқин вакиллари Элдор Шомуродов, Сардор Рашидов, Отабек Шукуров, Достонбек Ҳамдамов, Рустам Ашурматов, Акромжон Комилов ва яна бир қатор номларнинг кашф этилишига муносиб ҳисса қўшган Сергей Ивановичнинг Самарқанд футболидан ҳам янги номлар чиқаришига ишониб, мураббийнинг бошлаётган янги фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз, - деб ёзади клуб матбуот хизмати. 

Маълумотнома:

Сергей Иванович Лушчан
1973 йил, 9 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган.
Футболчилик фаолиятида тўп сурган клублари:
«Маъданчи» (Бекобод) (1992-93), «Океан» (Россия), «Крилья Советов» (Россия), «Ростелмаш» (Россия), «Уралан» (Россия), «Металлург» (Россия), «Юнит» (Россия), «Бунёдкор» (Тошкент) (2007-2008).
1998-2003 йиллар Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси саналган.
Мураббийлик фаолияти:
«Бунёдкор» (ёшлар) – 2011-2013 йиллар
Ўзбекистон ёшлар жамоаси U-19 – 2014
«Бунёдкор» – 2014-2017 йиллар
«Сўғдиёна» – 2018-2019 йиллар.
2020 йилнинг 11 июль кунидан «Динамо» бош мураббийи.
Мураббий сифатида ютуқлари:
«Бунёдкор» клуби билан Ўзбекистон чемпионати кумуш медали соҳиби (2016), кубок финалчиси (2017), Осиё чемпионлар лигаси иштирокчиси.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика