Расмий хабар: Санжар Қувватов - “Нефтчи"га ўтди!

Omonjon To`xtamirzayev
27 дек 2023
"Нефтчи" янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади.

Бугун тажрибали  дарвозабон Санжар Қувватов "Нефтчи" жамоаси билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоанинг дарвоза даҳлсизлигини қўриқлайди

Маълумот учун, Санжар Қувватов жорий йилни Ўзбекистон Суперлигаси ғолиби Тошкентнинг “Пахтакор" клубида ўтказди. Футболчи  ўтган мавсумда  жами 20 учрашувда 1800 дақиқа  ҳаракат қилиб, дарвозасидан 19 та гол олиб чиқди. Футболчи фаолияти давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва турли тоифадаги терма жамоалар таркибида, шунингдек, "Машьал" ва "Насаф" клубларида ҳам тўп сурган. Суперлигада жами 144 учрашувда майдонга чиқиб  дарвозасидан 121та гол олиб чиққан.

Аҳил жамоамиз ва кўп сонли мухлисларимиз номидан Санжар Қувватовга жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!", - деб ёзади "Нефтчи" клуби матбуот хизмати


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Нефтчи ФК матбуот хизмати